10 апрел куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди.
Энди ДТМ директори лавозимини Исмаилов Баҳром Маҳмудович ўрнига Исмоилов Жаҳонгир Ғофурович эгаллайди, дея хабар беради Pressnews нашри.
ДТМнинг аввалги раҳбари Исмаилов Баҳромжон Маҳмудович 1953 йилда туғилган. 1975 йил Москва давлат университетини тамомлаган. 2003 йил 28 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган. Техника фанлари доктори.