АсосийJamiyat

Бугун соат 16.00да Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси журналистлар билан онлайн мулоқот ўтказади

'Бугун соат 16.00да Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси журналистлар билан онлайн мулоқот ўтказади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати томонидан ташкиллаштирилаётган навбатдаги Пресс холл меҳмони Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов соҳа олдида турган улкан режалар ҳақида гапириб, журналистларнинг саволларига жавоб бериши кутилмоқда.

Илгарироқ маҳаллий ОАВларга берган интервьюсида бугунги кунда Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда мамлакатда туризмни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, бу борада 31 пунктдан иборат дастур қабул қилинишини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, хитойликлар қалбига — Фарғона самовий тулпорлари ҳақидаги ҳикоялар орқали, турклар қалбига — уларнинг аждодлари замини ҳақида, японлар қалбига эса — будда ёдгорликлари ва россияликлар қалбига мазали мевалар ҳақидаги ҳикоялар орқали йўл топиш режалаштирилган.

Шунингдек, туризм элчилари институти жорий этилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар