14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ўн йилдан буён шартнома асосида хизмат қилаётган Пўлат Сафаров ва унинг оиласи ҳаётида унутилмас саналардан бири бўлди. Шу куни уни дўстлари, яқинлари янги уй ва байрам билан қутлади.
Жиззах шаҳри марказида ҳарбий хизматчилар оилалари учун қуриб битказилган уч қаватли иккита уйга кўчиб кирган 36 ҳарбий оиланинг барчаси учун Ватан ҳимоячилари куни қўшалоқ байрам бўлди. Янги уй соҳибларига ташкилотчиларнинг совғалари ҳам топширилди.
Санъаткорларнинг концерт дастури тадбирни чинакам уй тўйига айлантирди.





