АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Олий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга кўра, Рахат Аминбаевич Исмайлов, Гулнора Ахатовна Парпиева, Шухрат Эсанбаевич Ражабов, Хасан Сунатиллаевич Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб сайланди.

Азамат Хожамуратович Баймуратов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси вазифасидан озод қилинди.

Ушбу Қарор 11 апрелдан эътиборан кучга киради.

 

    Бошқа янгиликлар