АсосийJamiyat

18 ёшли ҳайдовчи икки аёлнинг ўлимига сабаб бўлди

' 18 ёшли ҳайдовчи икки аёлнинг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент айлана халқа йўлида, “Мароқанд” тўйхонаси рўпарасида 14 январь куни тахминан соат 20:50да автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Sof.uz хабар бермоқда.

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 18 ёшли Азимов Сардор Тоҳир ўғли Спарк автомашинасида икки пиёдани уриб юборди.

Пиёдалар 52 ва 48 ёшли аёллар бўлиб, улар автоҳалокат натижасида олган жароҳатлари туфайли Тошкент тиббиёт академиясига олиб борилган вақтда вафот этганлар.

Тошкент шаҳар ИИББ автоҳалокат ТБ терговчиси томонидан воқеани ўрганиш жараёнида пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчи Азимов Сардорнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, машинани бошқаришга доир қолган ҳужжатлари ҳамда автомашинанинг ҳужжатлари бўлмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, терговчи автомашинанинг том қисми, олди пешойнаси, капоти ва олди памфери эзилганини ҳам маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар