1

Йўқолган Boeing қидирув ҳудудида мой излари топилди

ДУНЁ 14.04.2014, 11:27
Йўқолган Boeing қидирув ҳудудида мой излари топилди

Австралиянинг Ocean Shield харбий кемаси йўқолган Boeing 777 қидирув ҳудудидан   мой доғларини топди. Бу ҳақда Австралия коодринацион қидирув маркази раҳбари Ангус Хьюстон маълум қилди.

“Мен Ocean Shield кемаси кеча қидирув ҳудудидан мой доғларини топганини маълум қилишим мумкин”,-дейди Хьюстон Перт шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, мутахассислар ёқилғидан намуна олишган ва уни анализдан ўтказишади. “Биз бу доғни қаердан пайдо бўлганини аниқлашимиз керак.  <…>  Бу бирмунча вақтни олади”,-дейди Ангус Хьюстон.

Бундан ташқари Хьюстон лайнернинг эҳтимолий “қора қути”си 6 кундан бери сигнал бермаётганини маълум қилди. Шу сабабли қидирувнинг 38-куни бор эътибор сув ости қидирувига   қаратилишини қайд қилиб ўтди.

“Австралиянинг Ocean Shield кемаси сигнал тутиш мосламаси билан қидирув ишларини якунлайди ва яқин муддат ичида Bluefin-21 сув ости аппарати ишга киришади”,-дея маълум қилди  Австралия коодринацион қидирув маркази раҳбари.   Унинг ёрдамида  ҳукумат лайнер бўлакларини топиш ниятида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1