Тошкент шаҳри ҳокимлигида бошқарув тизимининг замонавий усулларини татбиқ қилиш мақсадида Сеул шаҳри мэрияси тажрибаси ўрганилмоқда. Бу “Рақамли офис”, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш, шунингдек, давлат хизматларини тақдим этиш соҳасида ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишни кўзда тутади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сеул шаҳри мерияси делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Маҳмуд Асомовнинг маълум қилишича, Сеул мэрияси делегацияси ҳокимликда ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар, пойтахт туманларида мавжуд 44 сектор фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишга туширилган инновацион ишланмалар билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.
– Ҳозирги кунда аҳоли мурожаатларининг қарийб 80 фоизи электрон тарзда келиб тушмоқда", дейди М.Асомов. – Шу боис улар ижросини назорат қилиш, ўз вақтида сифатли амалга ошириш учун алоҳида тизим зарур.
Ўрганишлар якуни бўйича кореялик мутахассислар соҳани такомиллаштириш бўйича ўз тавсия ва таклифларини ишлаб чиқади.
17.01.2018 15:48
Тошкент шаҳар бошқаруви тизимида ўзгаришлар кутилмоқда






