1

Ўзбек сўми қандай дунёга келган эди? Ўзбекистон Биринчи Президентининг давлат котиби хотиралари

ЖАМИЯТ 17.01.2018, 17:27
Теглар: Фото
Ўзбек сўми қандай дунёга келган эди? Ўзбекистон Биринчи Президентининг давлат котиби хотиралари

– Ўзбекистон Мустақиллигининг учинчи ё тўртинчи йили эди, – дея гап бошлайди Ўзбекистоннинг биринчи Президенти қошидаги собиқ Давлат котиби Раҳим Ражабов. – Миллий валютамиз йўқ эди, Ўзбекистон Россия рубли билан фаолият юритмоқда эди. Айни пайтда Мустақилликка эришган давлатимиз ўз миллий пулини чиқариши юзасидан иш олиб борилаётганди.

Собиқ иттифоқдош республикалар, жумладан, Ўзбекистонни ҳам ягона рубль ҳудудида ушлаб туриш Россия учун фойдали эдими? Россия давлат банкларидан бизга рус банкноталари етарли миқдорда мунтазам келиб турар эди. Лекин бу ҳолатнинг биз учун на маънавий, на моддий ва на молиявий фойдаси бор эди. Ҳақиқий - ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий мустақил давлат сифатида эътироф этилиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро муассасаларга тўлақонли аъзо бўлиш учун Ўзбекистон ўз миллий чегараси, конституцияси, герби, мадҳияси ва, албатта, ўз миллий валютасига эга бўлиши шарт эди.

Лекин шунча вақт ўтса ҳам ҳамон ўзимизнинг миллий пулимизга эга эмас эдик. Янги пул ишлаб чиқариш осон эмаслигини давлат раҳбари ҳам, иқтисодчилар, мутахассису молиячилар ҳам яхши тушунишар эди.

– Агар шу пайтда, – дея давом этди ёши тўқсонга қараб кетаётган, лекин ҳамон тетик, сўзамол ва умуман, ажойиб инсон Раҳим Ражабов.

Шу ерда кичик бир чекиниш қилишимизга тўғри келади. Раҳим ота Ражабов ҳақидаги таърифларимизни тасдиқлаш учун у киши билан бу галги учрашувимиз ҳақида айтиб берай. Биз ҳайдовчи Абдулазиз Мирзаев билан Профессорлар маҳалласида у кишининг уйини тополмай, қўл телефонига қўнғироқ қилдик. Бу пайтда Тошкентда оппоқ қор ёғаётган эди. Бир маҳал елкасига тўн кийган ва қўлини баланд кўтарганча, "Мана мен, бу ердаман, бу ёққа келинглар", деб кўча бошидан бизни имлаётган кишига кўзимиз тушди. Ҳа, бу Раҳим ака эди.

Раҳим Ражабов билан биринчи марта бундан 30 йиллар муқаддам учрашган эдик. Қорачадан келган, серҳаракат, гапини кесиб-кесиб гапирадиган бу киши менда ўта билимли ва маданиятли инсон сифатида таассурот қолдирган эди. Тошкентдаги бир қатор йирик заводларда, Давлат конструкторлик бюросида директор, бош муҳандис лавозимларида меҳнат қилган. Йиллар деймизми, ҳаёт ё кексалик деймизми, ўз таъсирини ўтказмай қолмас экан. Ҳозир бироз чўккан, толиққанроқ кўринди кўзимга. Лекин кўзлари ҳамон зийрак ва диққат билан тикилиб туради. Ҳаракатлари чаққон, аввалгидек эҳтирос билан сўзлайди. Юриш-туриши эса, бу ёшдаги қариялар учун ҳавас қилса арзигулик даражада.

– Агар биз ўша пайтда миллий пулимизни чиқараяпмиз, деб овоза қилсак борми, Россия Ўзбекистонга қоғоз пул беришни таққа тўхтатиб қўйган бўлар эди. Ана унда асосий молиявий мулоқот воситасидан ҳам маҳрум бўлган ёш мустақил республиканинг аҳволи, қарийб 22 миллионли халқнинг ҳаёти, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалигини бошқариш нима бўлиши фақат Аллоҳга маълум эди. Иттифоқнинг тарқалиб кетишида ўзлари ташаббус кўрсатган бўлсалар-да, биз мустақил бўлганимизни унчалик ҳам хушламас эди. Буни тушунадиган тушунади, тушунмайдиганларга тушунтириб ҳам бўлмайди.

Лекин бир нарса ойдек равшан эди. Давлатлараро муносабатларда барча масалалар – қишлоқ хўжалиги, саноат ё қурилиш ва ҳатто мудофаа масаласида ҳам ҳамкорлик қилиш мумкин эди. Фақат пул масаласида эмас. Зеро, пул ўта нозик – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, молиявий масала. Бошқа давлатнинг пул бирлигида хўжалик юритиш эса кутилмаган томонлари билан қалтис ва ниҳоятда хавфли эканини ҳаётнинг ўзи исботлаётган эди. Катта ёшдаги юртдошларимиз яхши эсласа керак, Россия давлат банки энг катта пул бирликларидан бўлган 50 рубллик банкнотани ҳеч қандай эълонсиз тўсатдан алмаштириб, аҳоли шахсий жамғармасини қўйинг, ҳатто энди оёққа тураётган кичик ва ўрта тадбиркорлару катта бизнесменларни ҳам ағдар-тўнтар қилиб ташлай, деган эди.

Президент шу ҳақда ўйлар эди. Ахир, Россия давлатни, халқни бошқариш қонун-қоидаларига зид ҳолда, бир кечанинг ўзида 50 рубллик қоғоз пулларини бекор қилди-ку?!

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1