АсосийJamiyat

Ис газидан заҳарланган 2 киши вафот этди

'Ис газидан заҳарланган 2 киши вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 16 январь куни соат 07.00 ларда Шодлик кўчасида яшаган М.Т. ва турмуш ўртоғи А.Т. уйида пропан газ балонини иситиш печига улашда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида печдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланишган. М.Т. воқеа жойида ва А.Т. касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Бу ҳақда “Xabar.uz маълум қилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи фуқаро уйида газ печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уй эгаси ва уйида меҳмонда бўлган қўшниси ҳам куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

    Бошқа янгиликлар