АсосийIqtisodiyot

Қирғизистонда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ўтказилади

'Қирғизистонда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ўтказилади'ning rasmi

2018 йилнинг 5-7 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг миллий саноат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Унда электротехника, енгил саноат, ипакчилик, тери-чарм, кимё, нефть ва газ, фармацевтика, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати, металлургия, пластмасса, тоғ-кон металлургияси, туризм ва туристик хизматлар соҳалари корхоналари, фирмалари ҳамда компаниялари, шунингдек, ҳунармандлар иштирок этади. Бундан ташқари, халқ амалий санъати намуналари тақдим этилади.

Кўргазмадан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бизнес-ҳамкорлик учун ижобий шароит яратиш, ҳамкорликни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш.

    Бошқа янгиликлар