АсосийSiyosat

Нурсултон Назарбоев Ақтўбеда юз берган ҳалокат муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди

'Нурсултон Назарбоев Ақтўбеда юз берган ҳалокат муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди.

«Ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишни чуқур ҳис этиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўзимнинг номимдан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланганлар тезроқ тузалиб кетиши ва оиласининг даврасига қайтишини тилаб қоламан», — дейилади мактубда.

Олдинроқ Нурсултон Назарбоев топшириғига кўра фожиа сабабларини ўрганиш юзасидан махсус ҳукумат комиссияси тузилгани эди.

    Бошқа янгиликлар