АсосийSiyosat

Сооронбай Жээнбеков таъзия изҳор этди

'Сооронбай Жээнбеков таъзия изҳор этди'ning rasmi

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган фожиа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор этди.

“Қирғизистон Республикаси халқи ва шахсан ўзим номимдан Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида юз берган фожеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлгани муносабати чуқур ҳамдардлик билдираман.

Нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини, шунингдек, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилагини етказишни сўрайман. Ўрнини тўлдириб бўлмайдиган қайғуга шерикмиз”, дейилади телеграммада.

    Бошқа янгиликлар