АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқаролари яна бир чет мамлакатга визасиз бориш имконига эга бўлдилар

Ўзаро сайёҳликни ривожлантириш мақсадида мамлакатлардан бири Ўзбекистонга визасиз режимни жорий этди.

Филиппин ташқи ишлар вазирлиги етти мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилди, дея хабар беради Uzreport нашри.

Энди Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Белиз ва Хорватия фуқаролари 30 кунга Филиппинга визасиз ташриф буюришлари мумкин.

Визаларни бекор қилишнинг асосий мақсади ўзаро туризм соҳасини ривожлантириш, ушбу мамлакатлардан инвестицияларни жалб қилишдан иборат, дейилади Филиппин ТИВ хабарида.

Таъкидлаш жоизки, Филиппинга визасиз ташриф буюрувчилар рўйҳатидан Сомали олиб ташланди.

Хабарда айтилишича, Филиппинга ташриф буюриш учун виза талаб қилинмайдиган мамлакатлар сони 157 тани ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар