1

Барак Обама: “Бизга уруш керак эмас!”

ДУНЁ 17.04.2014, 11:50
Барак Обама: “Бизга уруш керак эмас!”

АҚШ президенти Барак Обама Россияга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиш билан таҳдид солмоқда. Бу ҳақда президент журналистларга Украина шарқида бўлаётган воқеалар юзасидан айтган фикрларида айтиб ўтди. Обаманинг айтишича, Украинадаги бўлаётган воқеаларга айнан Москва жавоб беради. 

"Россиянинг Украинадаги вазият ёмонлашишига олиб келувчи ҳар бир қадам ва ушбу мамлакат суверенитетининг бузилиши Россия учун ёмон оқибатларни олиб келади",-дейди Обама. 

Шунингдек, АҚШ ҳукумати Россия Украинадаги вазият туфайли АҚШ билан қуролли зиддиятга бормаслигига ишонч билдирмоқда. “Бизга уруш керак эмас, бизга Украинадек мамлакат қўшни давлатлар билан яхши муносабатда бўлиши керак”,-дея қайд этди АҚШ президенти. 

Vesti.ru нашрининг ёзишича, АҚШ ҳукумати Россияга нисбатан қўшимча  санкциялар тайёрлаб қўйган. Улар янги санкцияларни 17 апрель куни Женевада Украина, Россия, АҚШ ва Европа иттифоқи ўртасидаги музокаралардан сўнг кучга киритишни режалаштиришган. 
Ҳозирда Украинанинг Донец, Харьков, Луганск вилоятларида Киев ҳукуматига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Қатор шаҳарларда вилоят маъмурияти бинолари намойишчилар томонидан эгаллаб олинди. 

15 апрель куни Юқори Рада томонидан Украина президенти этиб тайинланган Александр Турчинов шарқий қисмидаги мамлакатни федерализация қилиш тарафдорларига қарши махсус ҳарбий операция ўтказиш ҳақида маълум қилган эди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1