Boeing йўловчилари ҳаётларидаги бир суткани йўқотишди, деб хабар бермоқда Segodnya.ua. нашри.
Гап шундаки, самолёт 18 январь куни Хьюстондан йўлга чиққан эди, Сиднейга эса 20 январ куни қўнди.
Маълумотларга кўра, Boeing 787-9 Dreamliner самолёти ҳавода қарийб 17 соат бўлиб, 13840 километр масофани босиб ўтган.
Boeing 787-9 Dreamlinerга 290 йўловчи сиғади. Максимал равишда узоқликка учиши — 14 100 километрга мўлжалланган.






