Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот-хизмати.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.