1

Автобус ҳайдовчисининг онаси ўзбек халқидан кечирим сўради

ЖАМИЯТ 21.01.2018, 18:31
Теглар: Видео, Ақтўбадаги автобус фожиаси
Автобус ҳайдовчисининг онаси ўзбек халқидан кечирим сўради

Автобус ҳайдовчисининг онаси ва рафиқаси ушбу фожеа билан боғлиқ яна бир неча тафсилотларни хабар қилишди.

Ақтўбе фожеасида жабрланганлардан бири, автобус ҳайдовчиси Максат Пернебековнинг онаси кечирим сўради, деб хабар қилмоқда, Қозоғистоннинг Информбюро 31, телеканали.

“Мен ўзбек халқидан кечирим сўрайман, бошимни эгиб”, — деди Максат Пернебековнинг онаси кўзларида ёш билан.

Ҳайдовчининг рафиқаси ҳам телеканалга айтишига қараганда, улар автобусдан тушиши билан кучли портлаш юз берган, шунинг учун улар эшикни очишга ҳам, йўловчиларга ёрдам беришга улгурмаган.

Шунингдек, ҳайдовчи яқинлари бўлиб ўтган воқеанинг яна бир неча тафсилотларни хабар қилишди. Хусусан, фожеадан 3 соат олдин Максат уйдагиларга видео хабар юбориб унда ҳаво қаттиқ совуқлигини ва двигател ҳарорати паст эканлигини хабар қилган.

“Салом қадрдонлар, мана Аралдан ўтдик. Иргизгача 170 км қолди. Жуда совуқ, —40 ёки —45 мен иккита куртка кийганман, йўл музлаган, тезлик 50 км/соат, радиатор ҳарорати эса 60 градус”, — деган Максат ўз хабарида.

Ҳайдовчининг яқин қариндошлари айтишига қараганда, у ёлланма ишчи бўлган. Setra автобуси эгаси Мехтиев унга бир қатнов учун 60 минг тангагача маош тўлаган. Лекин кўп вақт автобусни таъмирлашга кетган. Суғурта ва техник кўрик масалалари билан автобус эгасининг ўзи шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, автобус эгаси Ордухан Мехтиевнинг ушбу автобусда одам ташиш учун лицензияси бўлмаган. Автобус техник кўриги муддати тугаганига салкам 2 йил бўлган.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1