1

Сув остига ғарқ бўлган кемадаги болалар ота-оналарига хабар юборишган

ДУНЁ 17.04.2014, 12:28
Сув остига ғарқ бўлган кемадаги болалар ота-оналарига хабар юборишган

Жанубий Корея соҳилларида чўккан "Севол" йўловчи кемаси ичида тирик қолганлар бўлиши мумкин, дея хабар беради Рейтер ахборот агентлиги. 

Нашрнинг ёзишича, кема ичида қолиб кетган болалардан бири отасининг телефон рақамига хабар юборган. 

“Мен тирикман, яна тирик қолган ўқувчилар ҳам бор, илтимос бизни тезроқ қутқаринг”,-дейилади хабарда. 

Яна бир хабар чўккан кемада бўлган ўқувчилардан бирининг онасига келган. Mirror нашрининг ёзишича, бола онасига қуйидаги хабарни юборган: “Она, бу хабарни сенга ҳозир юбормоқдаман, чунки бошқа буни сенга айтолмаслигимдан қўрқаман. Сени яхши кўраман”.  

 
Ҳукуматнинг берган маълумотларга кўра, кема бортида таҳминан 470 киши бўлган, шулардан 9 нафари ҳалок бўлган, 289 нафари эса бедарак йўқолган.  

"Севол" йўловчи кемаси Жанубий Кореянинг жанубий-ғарбий соҳилларида ҳалокатга учради. Франс Пресс нашрининг хабар қилишича, кемадаги 174 нафар йўловчи қутқариб олинган. Йўловчиларнинг кўп қисми мактаб ўқувчилари бўлиб, улар Чежудо оролига сайёҳат учун йўл олишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1