АсосийJamiyat

Бугун фожеа қурбонлари оилалари учун Хайрия марафони ўтказилади

'Бугун фожеа қурбонлари оилалари учун Хайрия марафони ўтказилади'ning rasmi

«Орзу ва ҳаёт» халқаро хайрия жамоат фонди раҳбари Илҳомжон Қосимов Ақтўбе шаҳрида юз берган фожеа — автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оилаларига моддий ёрдам бериш мақсадида хайрия марафонини ўтказмоқда.

Марафон 2018 йил 18 январ куни юз берган даҳшатли ҳалокат — 52 нафар мигрантнинг автобус ичида ёниб ҳалок бўлганининг 3 кунидан сўнг ўтказилмоқда. Марафонга 22 январ куни 16.00 да Тошкенда, Президент қабулхонаси олдида старт олади.

Марофон ташкилотчисининг айтишича, нақд пул ҳолатида тушадиган хайр-эҳсонлар махсус қутиларда жамланиб борилади, қолаверса, фуқаролар маблағларни марафонга сафарбар этилган автомобилдаги акция қоғозларида ёзилган ҳисоб-рақамларига ўтказишлари мумкин бўлади. тушадиган маблағлар Оқтўба қурбонлари оилалари ўртасида тенг тақсимланади.

Таъкидланишича, марафон Тошкентдан бошланади ва Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўлни босиб ўтиб, Бухорога қайтади ва у ердан Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ билан Фарғона, Андижон ва охири Наманганга келиб, сарҳисоб қилинади.

Бошқа янгиликлар