1

Жонли ижрода куйлашга жазм қилган хонанданинг концерт ҳаражатини “Ўзбекнаво” қоплайди

ШОУ-БИЗНЕС 17.04.2014, 13:02
Жонли ижрода куйлашга жазм қилган хонанданинг концерт ҳаражатини “Ўзбекнаво” қоплайди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси янги раҳбар тайинлангандан сўнг илк мажлисини маъмурлар билан ўтказди.

Раҳбарият тарафидан мажлисда келажакдаги режалар билан таништирилди. Хусусан раҳбарият маъмурларга “Агар кимда кимнинг хонандаси жонли ижрода қўшиқ куйлашни истаса,  “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган концертнинг барча ҳаражатларини “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси  қоплаб беришини расман маълум қилган. Ушбу маълумот барчани лол қолдирган бўлса ажабмас, деб ёзади Sayyod.uz нашри.  

“Жонли ижрони тарғиб қилиш йўлида “Агар хонанда бир ой жонли концерт қўйса,  ўша бир ойлик концерт зали пули тўланади” деб хонандаларга етказиб қўйиш буюрилган.

 Бу ҳақда “Ўзбекнаво” масъул ходими  Одилжон Абдуқаххоров Sayyod.uz нашрига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, бирлашма вакили жонли ижрода куйламоқчи бўлган хонанданинг концертидан ўн беш кун аввал, “Ўзбекнаво” томонидан махсус комиссия тузилиб, концерт репертуари кўриб чиқилишини қайд этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1