АсосийDunyo

“Оскар”га саноқли кунлар қолди

'“Оскар”га саноқли кунлар қолди'ning rasmi

“Оскар” киномукофотининг 90-тақдирлаш мааросимига ҳам оз кунлар қолди. кинематография соҳасидаги хизматларни тақдирлаш маросими 2018 йилнинг 4 мартида бўлиб ўтади. Асосий номзодлар эса 23 январда эълон қилинади, деб хабар бермоқда Мig.com.ua нашри.

Тўғри, Америка кинематогрфия санъати ва фани академияси лонг-лист (узун рўйхат)ни эълон қилди. Бу йили энг яхши фильм унвони учун 341 та фильм кураш олиб боради.

Таъкидлаш керакки, мазкур узун рўйхатдан киномухлислар қалбини эгаллаб улгурган фильмлар жой олди: “Мени ўз исмим билан чақир”, “Махфий ҳужжат”, “Дюнкерк”, “Леди Бьёрд”, “Йўқол!”, “Қоронғу замонлар”, “Флорида” лойиҳаси”, “Мадбаунд” фермаси”, қолаверса, “Мўъжиза-аёл” ва “Бутун дунёнинг пули”.

    Бошқа янгиликлар