Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетини замонавийлаштириш ва қайта таъмирлаш борасида бир қанча бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳалар доирасида олийгоҳ ҳудудида Ўзбек филологияси ва Журналистика факултетлари учун 850 ўринга эга, умумий қиймати 4,9 миллиард сўмлик (2,2 миллион АҚШ доллари) бўлган янги бино қурилиши амалга оширилмоқда, дея хабар беради Uz24 нашри.
Факультет ўқитувчиси, доцент Шерзод Қудратхўжаев ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар беришича, янги 6 қаватли бино ҳудудида боғ, автомобил сақлаш майдонига эга бўлади.
Шунингдек бинода телевидения ва радио ўқув студиялари, интернет сайтлар таҳририяти, фотостудия ва катта йиғилишларга мўлжалланган аудиториялар ташкил қилинади.
16 апрел куни қурилиш жойига Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари Фарход Рўзиев ва янги медиа-марказ раҳбари Шуҳрат Расуловлар ташриф буюриб, қурувчиларга теле-ва радио-студиялар учун қурилмаларни жойлаштириш борасида ўз маслаҳатларини бердилар.





