АсосийJamiyat

Ўзбекистон I чоракда Халқаро молия институтларининг $151 млн. маблағини жалб қилди

Ўзбекистон 2014 йилнинг биринчи чорагида халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш бўйича учта келишув имзолади.

Ўзбекистон молия вазирлигининг маълумотларига асосланган ҳолда UzDaily нашрининг хабар беришича, ушбу келишувлар доирасида Ўзбекистон 151 миллион АҚШ доллар миқдорида инвестиция жалб қилган.

Хусусан, Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) “Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш” лойиҳаси бўйича 69 миллион долларга тенг келишув имзолади.

Шунингдек, ОТБ билан “Фарғона ва Марғилон шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси бўйича шартнома имзолаган бўлиб, унинг доирасида ОТБ Ўзбекистонга 42 миллион доллар тақдим этган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқаро тараққиёт уюшмасининг 40 миллион долларга тенг қўшимча маблағларини жалб қилган. Лойиҳа доирасида боғдорчилик, сабзавотчилик ва узумчилик соҳаларида олд технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар