АсосийJamiyat

Жиззахда фарзанди дарсга келмагани учун 2 минг 487 нафар ота-онага маъмурий чора кўрилди

'Жиззахда фарзанди дарсга келмагани учун 2 минг 487 нафар ота-онага маъмурий чора кўрилди'ning rasmi

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Турсуновнинг таъкидлашича, 2017 йилда Жиззах вилоятида умумий жиноятлар сони 2016 йилга нисбатан 237 тага камайган, деб ёзади ЎзА.

Жумладан, жиноятнинг унча оғир бўлмаган турлари 8,6 фоизга, оғир турлари 3,2, оғир тан жароҳати етказиш 17,7, ўртача оғир тан жароҳати етказиш 41,7, енгил тан жароҳати етказиш 16,7 фоизга қисқарди. Босқинчилик, талон-тарож қилиш, товламачилик, фирибгарлик, безорилик каби жиноят турлари ҳам олдинги йилга нисбатан сезиларли камайди.

– «Давомат» тадбирлари давомида фарзандлари дарс машғулотига мунтазам қатнашмайдиган 2 минг 487 нафар ота-онага маъмурий чора кўрилди, – деди Р.Турсунов. – Вилоят ҳудудидаги 541 умумтаълим мактабидан 349 тасига, 75 касб-ҳунар коллежидан 61 тасига, 172 мактабгача таълим муассасасидан 89 тасига кузатув камераси, 31 бозорнинг 24 тасига видеокамералар ўрнатилгани жиноят ва бошқа ҳуқ

    Бошқа янгиликлар