1

Таълим соҳасида соатбай ҳақ тўлаш ўртача 15 фоизга оширилди

ИҚТИСОДИЁТ 24.01.2018, 10:11
Таълим соҳасида соатбай ҳақ тўлаш ўртача 15 фоизга оширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2965, 2018 йил 18 январь) билан янги Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг миқдорлари тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Бунгача амалда бўлган миқдорлар (рўйхат рақами 2834, 2016 йил 24 октябрь) 15%га оширилди. Бунда айтиб ўтилишича, янги оширилган ставкалар 1.12.2017 йилдан, яъни ўтган санадан бошлаб қўлланилади. Шу санадан бошлаб энг кам иш ҳақининг миқдори ҳам оширилган.

Бундан ташқари, белгиланишича, умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 14 561,9 сўмни ташкил этади. Илгари улар белгиланмаган эди.

Маълумот учун. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 1 академик соат учун белгиланган. Олий таълим тўғрисида низомнинг 35-моддасига кўра, барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги белгиланган – 45 дақиқа (бирга олиб бориладиган ягона парада машғулотлар ўтказилганда - 40 дақиқа).

Ҳужжат 18.01.2018 йилдан кучга кирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1