АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати финалида (видео)

'Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати финалида  (видео)'ning rasmi

23 январь куни U-23 Осиё чемпионатининг ярим финал баҳсида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришиб, Осиё чемпионати финалига йўл олишди.

Голларга 33-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев, 100-дақиқада Азизжон Ғаниев, 110-дақиқада Жасур Яхшибоев, 120-дақиқада Акром Комиловлар муаллифлик қилди.

Финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши тўп суради. Мазкур ўйин 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.


Бошқа янгиликлар