1

Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонлари ишлаб чиқилди

ИҚТИСОДИЁТ 24.01.2018, 11:00
Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонлари ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

Лойиҳада юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонлари сифатида қуйидагилар кўрсатилган:

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифаси киритиш учун олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган:

солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси энг кам иш ҳақининг 400 минг бараваридан кам бўлмаган;

товар айланмаси миқдори энг кам иш ҳақининг 5000 минг бараваридан кам бўлмаган;

жами активлари қиймати энг кам иш ҳақининг 5000 минг бараваридан кам бўлмаган юридик шахслар танлаб олинади.

Энг кам иш ҳақи миқдори йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлаш учун танланган солиқ даври якунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ юридик шахсларни “йирик солиқ тўловчилар” тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш ҳамда улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1