АсосийJamiyat

Ўзбекистон Президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида фармон имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида 18 апрел куни фармон имзолади.

Мазкур ҳужжат 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 600 000 (олти юз  минг) сўм  миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Фармонда таъкидланишича, мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар