Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра жорий йилнинг 27-29 январ кунлари Ғарбий Сибирда хосил бўлган совуқ ҳаво оқими Шимолий Қозоғистон орқали республика ҳудудига кириб келади. Мамлакатда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 26 январда кечаси 3-8о совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 27 январда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ; 28 январда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 25 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади; 26-28 январда кечаси 13-18 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ; 26 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 27 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ; 28 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 27 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 28 январда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади; 27-28 январда кечаси 3-8 даража совуқгача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқгача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26-28 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25 январда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади, 26-28 январда кечаси 12-17 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража совуқгача пасаяди.
Шунингдек, Ўзбекистон ФВВ томонидан бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.






