АсосийSport

ОФК президенти Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон ОТЖ финалга йўл олгани билан табриклади

'ОФК президенти Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон ОТЖ финалга йўл олгани билан табриклади'ning rasmi

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати финалига йўл олгани муносабати билан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновга табрикнома юборди.

“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Мен мамнуният билан Сизни ва Сиз орқали бутун ўзбек футболи жамоатчилигини Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати финали йўлланмаси билан табриклайман. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг барча аъзоларига ҳам менинг табригимни етказиб қўйинг. 27 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финалида омад ёр бўлишини тилайман", - деб ёзилган табрикномада.


    Бошқа янгиликлар