АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналар ишга тушади

'Ўзбекистонда  ижтимоий дорихоналар ишга тушади'ning rasmi

“Фаол тадбиркорликни, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ мамлакатимиз дорихоналари фаолиятини мукаммаллаштириш юзасидан бир қанча тегишли қарорлар қабул қилинади.

Аҳолини арзон дори-дармон ва тиббий маҳсулотлар билан таъминловчи 2000 та ижтимоий дорихоналар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундай дорихонлар жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб ишга тушади.

Июнь ойининг охирида дори воситаларининг нарх-навосини мониторинг қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Аҳолига қўшимча қулайликлар туғдириш мақсадида барча ижтимоий дорихоналар электрон базалар билан ўзаро боғланади.

    Бошқа янгиликлар