АсосийJamiyat

"Соғлом бола йили" Давлат дастури доирасида I чоракда қарийб 1 триллион сўм маблағ сарфланди

18 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари муҳокамасига ва шу йил 17 январда республика Ҳукуматининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2014 йилги  иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини амалга оширишни баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда таъкидланишича, жисмонан соғлом, маънавий етук ва баркамол ўсиб келаётган авлодни вояга етказиш бўйича "Соғлом бола йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни фаол амалга ошириш бошланган бўлиб, ушбу тадбирларни молиялаштиришга жорий йилнинг биринчи чорагида барча манбалар ҳисобига қарийб 1 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

    Бошқа янгиликлар