1

2017 йилда Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди

ИҚТИСОДИЁТ 26.01.2018, 06:33
2017 йилда Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми қисқарди

2017 йилда бензин ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилдагига нисбатан 2,5 фоизга қисқарган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда 1 миллион 106 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. 2016 йилда бу кўрсаткич 1 миллион 134 минг тоннани ташкил этган.

Ўтган йилда дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 фоизга қисқарган.

2016 йилда 1 миллион 8 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган бўлса, 2017 йилда Ўзбекистондаги қайта ишлаш корхоналари томонидан 963 минг тоннага яқин мазкур турдаги ёқилғи ишлаб чиқарилган.

Айни вақтда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 58,1 фоизга, автобус ишлаб чиқариш 16,4 фоизга, юк автомобиллар ишлаб чиқариш суръати 7,5 фоизга ортган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1