Ўзбекистон божхоначилари томонидан қўшни Афғонистондан юз килограммлик гиёҳванд моддаларнинг олиб ўтилишига чек қўйилди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Афғонистондан икки оғуфуруш тўхтатилганида ёнидан 11 килограм опий топилган. Яна бир наркокурьер кемада Амударёдан кечиб, ўзи билан 20 килограммлик опий олиб ўтмоқчи бўлган, дея хабар беради 12news.uz нашри.
Ўзбекистон чегарасида тўхтатилган яна бир афғонистонликни ёнидан эса 64 килограммлик гиёҳванд модда топилган.