Сурхон дўппилари (видео)

МОЗИЙДАН САДО 26.01.2018, 12:27
Теглар: Видео
Сурхон дўппилари (видео)

Сурхондарё дўппидўзлик мактабида миллий каштачилик амалий безак санъатининг ўзига хос жозибадор халқчил услублари сақланиб қолинганки, бундай дўппиларни халқ севиб, бошидан туширмай келмоқда. Айниқса, бойсун, дашнобод дўппиларга разм солар экансиз, улардаги мукаммал ранг-баранг нақшлар жилосига қараб халқ қалбининг жўшқинлиги, табиатга яқин, ҳамнафас эканлигини ҳис қиласиз.

“Тўлдирма”, “пулакча”, “тангача” ёки “лолагул” деб аталувчи дўппиларни йигитлар ва эркаклар киядилар. Бундай дўппилар асосан патли бахмалдан тайёрланганлиги сабаб, “патдўзи” деб ҳам ном олган.

Хотин-қизлар кийишига мўлжалланган “мунчоқ” ёки “шабанок” деб номланувчи дўппилар эса шаклан думалоқ, уларга майда мунчоқлар тизиб гул тикиб тайёрланади. Дўппиларининг кизагига “йўрмадўзи” усулида тайёрланган жияк қадаб безатилади. Эркак ва аёллар дўппиларининг жияклари гул нусхаларига қараб фарқланади. Дўппига жияк тикиб бўлингач, жиякнинг туташган жойига турли рангдаги ипаклардан попукча қадаб безатилади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1