Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хотин-қизлар ўртасида “St. Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг саралаш баҳсларига қуръа ташланди.
29 январдан 4 февраль кунига қадар давом этадиган мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова саралаш баҳсларида иштирок этади. У “Premier” туркумига кирувчи “St. Petersburg Ladies Trophy – 2018” турнирининг асосий тўрига чиқиш учун испаниялик Лара Арруабарренага қарши кортга чиқади.
Саралаш ўйинларининг биринчи даврасидаги мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 12:00 бошланади.