АсосийShou-biznes

Леонардо ди Каприо Apple асосчиси Стив Жобс қиёфасида намоён бўлади

Sony Pictures компанияси ва режиссёр Дэнни Бойл Apple асосчиси Стив Жобс ҳаёти ҳақида фильм суратга олишни режалаштирди.

Улар фильмдаги бош ролни Леонардо ди Каприога ишониб топширишмоқчи, дея ёзади Hollywood Reporter нашри.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозирча расман шартнома имзоланмаган, аммо ди Каприо фильмда суратга тушиш учун ўз розилигини берган. Стив Жобс ҳақидаги янги картина продюсери сифатида Скотт Рудин иштирок этди, фильм сценарийси эса Аарон Соркинга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Apple асосчиси ҳақидаги фильм 2013 йилда тақдим этилган эди. Ушбу фильмда бош ролни Эштон Каччер ижро этган бўлиб, бироқ картина катта танқидга учради. Apple компаниясининг яна бир асосчиси Стив Возняк эса ушбу фильмни ёмон ишланганини очиқ айтди.

    Бошқа янгиликлар