Аҳолидан солиқ соҳасига оид шикоят, мурожаат ва таклифларни тезкор қабул қилиш мақсадида «1198» қисқа рақами ишга туширилди, деб ёзмоқда Давлат солиқ қўмитаси расмий сайтида.
Ушбу рақамга қўнғироқлар республиканинг барча ҳудудларидан амалга оширилиши мумкин.
Шу вақтга қадар солиқ тўловчиларда Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган «Ишонч телефони» рақамлари орқали мурожаат қилиш имкони мавжуд эди. Энди улар қаторига «1198» рақами ҳам қўшилди.






