1

30 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ЖАМИЯТ 29.01.2018, 14:15
30 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 7-9, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 5-10, Устюрт бўйлаб кечаси 20-25, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5, чўл ҳудудлари бўйлаб кечаси 15-20, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 13-18, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1