1

Тошкентда 5-синф ўқувчиси дўстини қутқариб, ўзи чўкиб кетди

ЖАМИЯТ 29.01.2018, 14:34
Тошкентда 5-синф ўқувчиси дўстини қутқариб, ўзи чўкиб кетди

Тошкентда 134-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Абдуллоҳ каналга тушиб кетган синфдоши Шоҳжаҳонни қутқараман деб ўзи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда

2018 йил 21 январь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар (134-мактаб 5-синф ўқувчилари) Абдуллоҳ ва Шоҳжаҳон ҳар кунгидек сайрга чиққан эдилар. Икки дўст йўл йўлакай бир-бири билан ҳазиллашиб, қувалашиб келишар эди. Олмазор тумани Қорақамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув канал ёнига келганларида Шоҳжаҳоннинг болалик шўхлиги тутиб кетди. У кўприк ёнидан ўтган сув қувуридан югуриб ўтмоқчи бўлди. Шоҳжаҳон бироз юрди, бироқ оёғи сирпаниб сувга тушиб кетди. Жуда тез содир бўлган воқеадан ўзини йўқотиб қўймаган жасур Абдуллоҳ инсонпарварлик, мардлик ғурури жўшиб кетиб, дўстининг ҳаётини сақлаб қолиш ҳисси пайдо бўлди. Абдуллоҳ бир неча йилдан буён сузиш тўгарагида шуғуллангани қўл келди, дейилади хабарда.

Зудлик билан устки ва оёқ кийимларини ечиб, ўзини дўстининг ортидан сувга отди, чаққонлик билан сузиб бориб, дўстига етиб олди. Абдуллоҳ дўсти Шоҳжаҳонни қирғоқ томонга итариб қутқариб қолди. Лекин ўзи сувга чўкиб кетди.

Дўстини қутқаришга ҳаракат қилиб, ўзи чўкиб кетган Абдуллоҳ Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда таълим олган. У синфда аълочи, намунали хулқи билан бошқалардан ажралиб турган. Унинг жасорати барча ёшларга ўрнак намунадир, дейилади хабарда. Абдуллоҳ яқин қариндошлари томонидан 24 январь куни дафн қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1