Андижонга Ҳиндистондан инвесторлар келди

ЖАМИЯТ 29.01.2018, 15:03
Андижонга Ҳиндистондан инвесторлар келди

Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов Ҳиндистондан ташриф буюрган инвесторлар: Автар Синх ва Бхардваж Анупамларни қабул қилди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот-хизмати.

Учрашув давомида инвесторлар вилоятда янги меҳмонхоналар очиш, туризм соҳасини ривожлантириш, ҳўл ва қуруқ мева-сабзавотларни экспорт қилиш; фармацевтика маҳсулотлари, терини қайта ишлаш ва халқ истемоли молларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар бердилар.

Ўз ўрнида вилоят ҳокими ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашувчи бундай келишувларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, учрашувда ўзбек ва ҳинд халқлари тарихи, адабиёти, мусиқаси, рассомчилик ва архитектураси, уларнинг бир-бирини бойитиши ва тўлдириши андижонлик Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар номи билан чамбарчас боғлиқлиги, уларнинг ўчмас мероси икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида кўп асрлик савдо, фан, маданият соҳаларидаги самарали алмашинув анъанасини давом эттириш учун кучли салоҳият яратиши таъкидланди.

Учрашув якунида, анъанага мувофиқ, меҳмонларга эсталик совғалар ва Андижон вилояти ҳақидаги учта тилда ёзилган китоб тухфа этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1