1

Депутат мурожаати зудлик билан кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 29.01.2018, 16:38
Депутат мурожаати зудлик билан кўриб чиқилди

Жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари каби ўта муҳим жараёнларда, ҳеч шубҳасиз, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва масъулияти беқиёс.

Ҳар бир депутат халқ дарду ташвиши билан яшаса, ўз ваколатига виждонан ва маъсулият билан ёндошса, натижа самарали бўлади. Бу эса, ўз навбатида, одамларнинг депутатларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳизмат қилади.

2017 йилнинг 24 декабрь куни Тошкент шаҳар туман Кенгашларига депутатлик сайловининг ўта қизғин курашлар руҳида бўлиб ўтгани, барча партияларнинг унга жиддий ёндошгани, номзодларнинг сиёсий-ҳуқуқий таёргарлиги ҳамда фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошганидан далолат берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳар томонлама таҳлил этилганди. Унда давлатимиз раҳбари томонидан Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак эканлиги, маҳаллий Кенгаш депутатлари сиёсий партиялар билан тизимли ишлашни йўлга қўйган тақдирдагина самарали натижаларга эришиш мумкинлиги, ижро хокимиятидагиларни депутатлик сўрови ва мурожаатларини “халқ мурожаати” дея қабул қилиниши, “Депутатга беписандлик халққа беписандлик” дея баҳоланиши алоҳида қайд этилган эди.

Бугун замоннинг ўзи барчамиздан, айниқса, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна бўлишни талаб этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сергели туман Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод Мирлазиз Саидов сайловолди ташвиқот даврида партия фаоллари қаторида Тошкент шаҳар Кенгаши депутати билан биргаликда “Адолат- қонун устуворлиги гарови!” шиори остидаги лойиҳа доирасида 29-Чортоқ сайлов округи ҳудуддаги “Дарё бўйи” маҳалласида уйма-уй юриб, аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди.

7-Обираҳмат сайлов округидан номзоди кўрсатилган Равшан Гуламов томонидан эса “Қумариқ” маҳалласида ўтказилган учрашувлар чоғида аҳолининг шароити ўрганилди ҳамда кўпгина муаммолар ўз ечимини кутаётганинига гувоҳ бўлинди. Муаммолар ечими “Адолат” СДП Сергели туман Кенгашида, сўнгра “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгашида муҳокама қилинди ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши депутати номидан Сергели туман хокимлигига депутатлик мурожаати юборилди. Ушбу мурожаат натижаси ўлароқ ҳудудда ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммоларнинг ижобий ҳал бўлишига эришилди. Бу билан нафақат аҳолининг эҳтиёжлари қондирилди, балки депутат мурожаатига ижро хокимиятининг тезкорлик билан ижобий ёндошилганига гувоҳ бўлдик.

Бу йўналишда амалга оширилган ишларда энг асосийси халқнинг мамнунлиги ва миннатдорлиги, келгусида ҳам айнан уларни қийнаётган масалаларни ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар Кенгаши, туман Кенгашлари депутаталари ҳамда сиёсий партиялар бир ёқадан бош чиқарган ҳолда тизимли ишларни йўлга қўйса, жуда кўп натижаларга эришиш мумкин.

Бугун олдимизда турган муҳим вазифа ўз электоратимизга берган ваъдаларни, сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажаришдан иборат. Зеро, бусиз депутат мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўз мустаҳкам ўрнини эгаллаши имконсиз.

Шундай экан, бизга ишонч билдирган халқимиз олдида зиммамизга олган вазифаларни бажаришни устувор мақсад сифатида кўришни бурчимиз деб билмоғимиз шарт.

Президентимиз таъкидлаганидай, биз қайси партияга мансуб бўлишимиздан қатъи назар, шу юрт фарзанди, шу юрт фуқароси сифатида Ватан тараққиёти, мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида бирлашиб, сидқидилдан хизмат қилишимиз лозим.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Фарход АБДУЛЛАЕВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1