2018 йилда Ўзбекистонда 1000 та инновацион пиллахона ташкил этилади

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 10:08
2018 йилда Ўзбекистонда 1000 та инновацион пиллахона ташкил этилади

«Ўзбекипаксаноат» уюшмасида мамлакатимизда пилла етиштиришни кўпайтириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Унга кўра келгусида йилда ипак қуртини 3-4 марта парваришлаб, мўл ҳосил олиш мумкин. Тутзорларда паррандачилик ва асаларичилик, чорвачилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, иккиламчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконияти бўлади. Бунинг учун ҳар 5 гектар тутзорда биттадан инновацион пилла етиштириш маскани барпо этилади.

Айни вақтда «Ўзбекипаксаноат» уюшмасида инновацион пиллахоналар қуриш ишлари қизғин бормоқда. Бизга маълум қилишларича, ҳар бир янги ишланма, инновацион ғоя баландпарвоз гаплар ва турли (бир неча йиллар илгари ишлаб чиқилиб, амалий натижа бермаган) "индекс"лар асосида фақатгина қоғозларда қолиб кетмасдан, балки оддий ва пухта ҳисоб-китоблар асосида реал ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

2017 йилда Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Андижон ва Фарғонада 150 дан ортиқ ана шундай пиллахоналар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уларда йилига икки марта, ҳаттоки Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида уч марта ипак қурти боқилиб, мўл ҳосил етиштирилди.

Жорий йилда яна мингта, 2023 йилгача 10 мингта ана шундай инновацион пиллахоналар қурилиб, тайёр маҳсулотлар экспорти бир миллиард долларга етказилади.

Энг муҳими эса экспорт ҳажми ошиб, валюта тушуми кўпайиши қишлоқ аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада яхшиланишини таъминлайди. Аслида инновацион лойиҳаларнинг асосий мақсади ҳам шу эмасми?!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1