Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туман давлат хизматлари марказларига 12 “Damas” автомобили топширилди

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 10:22
Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туман давлат хизматлари марказларига 12 “Damas” автомобили топширилди

Намангандаги “Уч фаввора” хиёбонида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди, дея хабар бермоқда ЎзА.

2003 йилдан буён тадбиркорлик субъектларини “Ягона дарча” тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш шаҳар, туман ҳокимликлари ҳузуридаги махсус инспекциялар томонидан амалга ошириб келинган бўлса, 2016 йилдан эътиборан мазкур инспекциялар тизимида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари иш бошлади. Ўтган йили ушбу марказларнинг ҳокимликлар тузилмасидан Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши вертикал бошқарувни шакллантириш ва давлат хизматларини самарали ташкил этиш имконини берди. Натижада Ягона марказлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди.

7.jpg

2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб рўйхатга олиш тартиб-таомилларини 30 дақиқагача қисқартириш имконини берувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилгани мамлакатимизнинг бу борадаги рейтинг кўрсаткичи юксалишига хизмат қилди.

1.jpg

Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг вилоятлардаги шаҳар ва туман марказлари ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш мазкур тузилмаларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

17.jpg

– Бу Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган улуғвор ғояни руёбга чиқаришга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Х.Тўрахўжаев. – Масалан, Наманганда энг олис қишлоқдан вилоят марказига келиш учун 100 километрдан зиёд масофани босиб ўтиш керак. Шунча йўлдан келган фуқаронинг иши бир кунда битса – яхши, акс ҳолда, унинг қанча вақти, маблағи беҳуда сарф бўлади. Агентлик ва унинг марказларини ташкил этишдан кўзланган мақсад давлат хизмати идораларини халққа яқинлаштиришдир. Мана, кеча биз вилоятнинг энг олис қишлоқларидан бири – Нанайда бўлдик ва рўйхатга олиш бўйича тўпланиб қолган ўнлаб муаммолар жойида ҳал этилди. Давлат хизматлари маркази кадастр дейсизми, нотариус ва ёки бошқа давлат хизмати идораларими, барчасини энг олис қишлоқларгача етказиб боради. Ҳатто абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш ҳам мобиль хизматлар кўрсатиш орқали амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1