1

Депутатлар Сергели аҳолисининг ҳолидан хабар олишди

ЖАМИЯТ 30.01.2018, 13:32
Депутатлар Сергели аҳолисининг ҳолидан хабар олишди

Бугун ҳар бир депутатнинг жойларда бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ўрганиши жамият ҳаётининг барча соҳаларида ўтказилган ишларнинг танқидий таҳлили асосида аниқланган қатор муаммоларни бартараф этишда фидойилик кўрсатиши улардан талаб қилинаётган асосий вазифалардан бири саналади. Жамият ҳаётининг қайси соҳасини олманг уни ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда. Ҳар қандай соҳа ва тармоқдаги долзарб муаммолар аҳолимиз билан очиқ муҳокама қилиниб, ечими топилаётгани кишини қувонтиради.

Муҳтарам Пезидентимиз таъкидлаганларидай, депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш мураккаб иш. Бунинг учун биз депутатлар доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган халққа энг яқин одам бўлишимиз лозим. Ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган бундай шарафли вазифани давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган мезонларга муносиб адо этмоғимиз даркор.

Албатта, бундай улкан масъулият тажрибали депутатлардан маслаҳат олишни, ҳар бир ишда “етти ўлчаб бир кесиш”ни тақозо этади. Уч йилдан буён ўзининг депутатлик фаолиятини олиб бораётган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фарход Абдуллаевнинг бу борадаги қуйидаги маслаҳатларига қулоқ тутдим.

– Юртбошимиз таъкидлаганидай, ҳар қандай ишда энг мухими жонкуярлик, биз ҳудудни яқиндан ўрганиб, ундаги мавжуд ва келиб чиқаётган муаммоларни илдизини топиб бартараф этишимиз, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун бор куч-ғайратимизни сафарбар қилишимиз лозим, дея таъкидлайди у.

Ушбу тадбирга Сергели тумани “Софдил” маҳалласидаги 24-Лутфикор округидан депутат бўлиб сайланган Икромжон Бабаханов, “Дарё бўйи” маҳалласидаги 29-Чортоқ округидан сайланган Мирлазиз Саидовлар ҳам қўшилди. Тумандаги тадбиркорлар ҳам кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этиб фикримизни қўллаб-қувватлашди.

“Қум Ариқ” маҳалласи раиси М. Бўриева билан уйма-уй юрганимизда ҳудуд ҳақидаги маълумотларимиз анча бойиди. Тузган йиллик режаларимиз кекса отахонларимизнинг жўяли маслаҳатлари билан тўлдирилди. Маҳалла аҳлининг кўзларидаги қувонч бизнинг келгуси фаолиятимизга янада руҳлантирди.

Президентимиз таъбири билан айтганда, бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Шундай экан, барчамиз ўзимизга ишониб топширилган юксак ишончни оқлаб, баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозонишимиз, уларнинг қалбидан жой олишимиз шарт.

Зеро, халқ ичига кирмасдан, кўз билан кўрмасдан асл вазиятни билиш, олдимизда бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кўриш мушкул ишдир.

Равшан Гуламов

Сергели туман Кенгашига 7-Обираҳмат округидан сайланган депутат

“Миллий тикланиш”ДП депутатлик гуруҳи аъзоси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1