1

Алла Пугачёва озиш учун ошқозонининг бир қисмини кестирди

ДУНЁ 30.01.2018, 15:47
Алла Пугачёва озиш учун ошқозонининг бир қисмини кестирди

Россиялик диетологлар илк маротаба Алла Пугачёванинг озиш сабаблари сирини очишди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Улар машҳур юлдуз ошқозон резекцияси операциясини бошдан ўтказганлигини маълум қилишди. Мазкур операцияда ошқозоннинг маълум бир қисми кесиб ташланади. Диетолог Кривцованинг айтишича, бу хавфли жараён Алла Пугачёванинг озишига сабаб бўлган.

Ошқозон резекцияси ўсмалар ўсганда, ошқозон ярасида ва семиришнинг оғир формасида амалга оширилади. Алла Пугачёванинг юрак-қон томир касаллигига чалинганлиги туфайли бундай операция жиддий асоратлар қолдириши мумкин.

Нақ 30 килограммга озган Алла Пугачёва гардеробини тўлиқ ўзгартирди. Ундан бундай муваффақиятга қандай эришганлиги сўралганда “Ҳеч кимдан яширадигн сирим йўқ. Ҳаётни, одамларни севинг! Шунда ҳаммаси жойида бўлади!” деб жавоб берди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1