Боливиянинг Ла-Пас шаҳри футбол мухлислари стадион ўриндиқларида руҳни кўришди. Ушбу мистик воқеа телевизион камералар тасвирига тушди. Ҳозирча ҳеч ким буни айнан нима эканлигини айтиб беролмади, дея ёзади Mirror нашри.
Hernando Siles стадионидан учрашувни тамоша қилган футбол мухлислар буни кўришмаган. Бироқ руҳ видео тасвирларда намоён бўлган. Видеода кўриб турганингиздек, одам шаклидаги қора шарпа мухлислар танасидан ўтиб кетган.
Бундай мистик ҳолат Жанубий Америкада илк бор кузатилаётгани йўқ. Венесуэла футболи мухлисларининг айтишича, уларнинг жамоаси Уго Чавеснинг руҳи майдонда пайдо бўлганидан сўнг Колумбия устидан ғалаба қозонган.