1

20 нафардан ортиқ уйсиз фуқароларга ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 31.01.2018, 11:09
20 нафардан ортиқ уйсиз фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Сўнгги кунларда об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан, Тошкент шаҳар Ҳокимлиги ва Ички ишлар бош бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимларида аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқароларга исиниб, биринчи тиббий ёрдам олиш имкониятига эга бўлиш учун ўринлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра 2018 йилнинг 30-январ куни ички ишлар идоралари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида тиббиёт муассасаларига 20 дан ортиқ аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқаролар олиб бориб жойлаштирилди.

Аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқароларга қуйидаги шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимларида уларни исиниб, биринчи тиббий ёрдам олишлари учун жойлар ажратилган бўлиб, уларни ушбу манзилларга жойлаштиришингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

-Бектемир туманидаги шаҳар 6-сонли клиник шифохонаси;

-Миробод туманидаги шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси;

-Сергели туманидаги шаҳар тери-таносил диспансери;

-М.Улуғбек туманидаги шаҳар 5-сонли клиник шифохонаси;

-Олмазор туманидаги шаҳар 1-сонли сил касалликлари клиник шифохонаси;

-Учтепа ва Чилонзор туманларидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси;

-Шайхонтохур туманидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонаси;

-Яшнабод туманидаги шаҳар 4-сонли клиник шифохонаси;

-Яккасарой туманидаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси стационар қисми;

-Юнусобод туманидаги шаҳар 7-сонли клиник шифохонаси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1