1

Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз жаҳон рекордини янгилади (фото)

ЖАМИЯТ 31.01.2018, 11:41
Қорақалпоғистонлик 9 яшар қиз жаҳон рекордини янгилади (фото)

«Zo’r TV» телеканалининг «Индиго» лойиҳаси, «Спорт» телеканалининг «Record.uz», Қорақалпоғистон телеканалининг «Айқулақ» («Камалак») кўрсатувлари орқали кўпчиликка танилган, ноёб қобилият эгаси, Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида таваллуд топган Жансулув Татлимуратованинг довруғи бутун дунёга тарқалмоқда.

9 яшар Жансулув табиатан оғир босиқ, ўз ишига пухта, ақлли қиз.

photo5445388365592635405.jpg
У спортнинг бадиий гимнастика тури билан икки ярим ёшидан бошлаб шуғуллана бошлаган. Жансулувнинг ҳаракатлари нозик ва гўзал.

Жансулув ҳозирги кунда Тахтакўпир туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси. У ўқиш билан бирга 17-сонли болалар мусиқа ва саънат мактабида устози Гўзал Шахиевадан турли халқларнинг рақсларини ўрганмоқда.

9 ёшар Жансулув ҳозир шогирд ҳам тайёрлаб бошлади. У гимнастика сирларини шогирди 6 яшар Айдана Пирниязовага ҳам ўргатмоқда.

photo5445388365592635402.jpg

Ж.Татлимуратова «Спорт» телеканалининг «Record.uz» кўрсатувида «Энг эгилувчан пластик қиз» номинацияси бўйича ғолиб бўлган бўлса, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами арафасида «Zo’r TV» телеканали томонидан қобилиятли болалар учун ташкиллаштирилган «Индиго» спорт мусобақасига ҳам қатнашиб, истеъдоди билан кўпчиликни доғда қолдирди. Айниқса, у темирни 5 дақиқа тишлаб туриб, жаҳон рекордини янгилади, деб ёзади Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

photo5445388365592635406.jpg
Кичкина гимнаст қизнинг репертуаридан кичик сандиқдан тасодифан чиқиб, нозик ва сулув ҳаракатларини кўрсатиш, ҳаво гимнастикаси, унда ҳавода туриб, мураккаб ҳаракатларни зукколик билан кўрсатиш, мусиқа садолари остида ҳаракатланиб камонда нишонга ўқ отиш каби композициялар ўрин олган.

– Гиннеснинг рекордлар китобига хат йўлладик. Қизимнинг қобилиятини жаҳон ареналарида кўрсатиб, уни шу китобга киритса бахтли она бўлган бўлар эдим, – дейди онаси Гулмира. – Жансулув айни пайтда Хитой ва Россияда ўтказиладиган танловга тайёргарлик кўрмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1