АсосийDunyo

Францияликлар Бурж-Халифа биносидан сакрашди (ВИДЕО)

Франциялик профессионал бейсжамперлар 34 ёшли Фред Фуген ҳамда 29 ёшли Винс Реффет дунёдаги энг катта минорадан сакраб, Гиннес рекордлари китобига киришди. Улар махсус платформа ёрдамида Дубайдаги 828 метрли Burj Khalifa биносидан сакрашди, деб ёзади  The Daily Mail нашри. 

Ушбу баландликка кўникиш учун спортчилар Швейцария тоғларида ҳамда Дубайда вертолётлар орқали сакраб, машғулотлар ўтказишди. 

Аввалига бу жуфтлик Нью-Йоркдаги Empire State Building биносидан сакраган эди. Ушбу бино баландлиги Burj Khalifaдан икки баробар кичик.

    Бошқа янгиликлар